Тошкентда "Меҳрибон такси" хизмати иш бошлади

Сақлаш
02:27 / 01.06.2022 959 0

Тошкент шаҳрида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун хизмат кўрсатувчи меҳрибон такси транспорт воситаси йўлга қўйилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 

Унга кўра, анъанавий таксилардан фарқли равишда бу автомобиллар таянч- ҳаракат аъзоларида муаммолари бор инсонларга мўлжалланган ҳамда ҳар бир йўловчидан тушган маблағнинг маълум фоизи ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

 

Ногиронлиги бор шахсларнинг кундалик юмушларини самарали ҳал қилишда такси транспорт хизмати ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Хусусан, имконияти чекланган фуқароларни тиббий-профилактика муассасаларига, дорихоналарга, ижтимоий ҳимоя муассасаларга, маданий хордиқ чиқариш масканларига қулай ва хавфсиз бориб, келишлари учун хизмат қилади. Шунингдек, баъзида улар айрим зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун турли идораларга мурожаат қилишларига тўғри келади. Бунда ҳами"Меҳрибон такси" ногиронлиги бор фуқароларга самарали хизмат кўрсата олади.

 

Шунингдек, мазкур хизмат Марказий Осиё минтақасида илк амалиёт бўлиб, йил сайин унга талаб ва эҳтиёж ортиб бормоқда.

 

Маълумот учун: Статистик ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 6000 га яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилмоқда. Улардан 300 га яқини эса таянч- ҳаракат аъзоларида нуқсони бор инсонлардир. Юртимизда уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. "Меҳрибон такси" ҳам шу йўналишдаги қулайликлардан биридир.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//