20:53 / 31.05.2022
787
0

Жамият
Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи поезди 30 май куни ҳаракат вақтида тўхтаб қолди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни 17:40 да Жиззах–Зарбдор перегонида юз берган. Бунга борт тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.
Соат 18:30 да камчиликлар бартараф этилгач, йўловчи поезди ўз ҳаракатини давом эттирган.
«Йўловчилардан узр сўраб, тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ