Иқтисод
Uzcard аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бир марталик ёрдам пули тўланиши тўғрисидаги хабар фонида фирибгарлик схемалари кучайганидан огоҳлантирди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.
Президент фармони асосида ўтказилган ёрдам бир марталик пул ўтказмаларини назарда тутади. Тўловлар фуқаролардан қўшимча маълумот талаб қилмасдан, автоматик тарзда — худди пенсия ва нафақалар одатда тўланадигани каби — амалга оширилиши керак эди.
Компаниянинг таъкидлашича, бу тўловни ўз карталарига олиш учун фирибгарлар турли хил ҳаволаларга ўтишни ва тасдиқловчи СМС-кодини тақдим этишни таклиф қилишади.
Ўз навбатида, Uzcard фойдаланувчилардан ҳушёр бўлишни ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўради.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77693
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ