Иқтисод
Президент фармонига кўра, 1 июндан бошлаб:
➖ олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизга;
➖ иккинчи тоифали ва тоифаси йўқ ходимларнинг маоши 10 фоизга оширилади.
Тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Алоҳида натижаларга эришган соҳа вакилларига 100 фоизгача, ёш шифокорларга 1 млн сўмгача ойлик устама тўланади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда:
фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ