ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

Сақлаш
16:10 / 18.05.2022 703 0

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

 

Бунда тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартибини жорий этилгани қўшимча қилинган.

 

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича таклиф этилмоқда.

 

Хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар (2021 йилда — 500);

 

Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 100 нафар грантларнинг буюртмачиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланади.

 

Ўқишга қабул бўйича давлат буюртмаси камайиши ҳисобига — молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг (уларнинг сони 35 та) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгиланиши режалаштирилмоқда. Айнан шу орқали 2022−2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш кўзланмоқда.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

 

абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

 

– давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

 

– Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга ошириш;

 

Бундан ташқари, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//