"NestOne"да ишчиларга маош вақтида берилмагани аниқланди. Мурод Назаров ҳаммаси ваҳима эканлигини айтмоқда

Сақлаш
22:27 / 17.05.2022 839 0

Ижтимоий тармоқларда "NestOne биноси олдида нималар бўлмоқда?" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Шайхонтоҳур туманидаги “Tashkent city” ҳудудида қурилаётган “Nestone” осмонўпар биносида ишлаётган ишчиларга "Оzguvn mimarlik inshaat" МЧЖ ХК ҳамда "Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar" ПУ томонидан ўз вақтида иш ҳақи берилмагани ўрганилган.


Аниқланишича, 2022 йил 17 май куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” ҳудудидаги “Nestone” осмонўпар биносида "Оzguvn mimarlik inshaat" МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчилари 2022 йил апрель учун учун иш ҳақларини олмаганлиги сабабли мазкур корхонага нисбатан розилик билдирган.

 

Вазирликка кўра, 2022 йил 17 май куни 312 нафар ишчиларга 1 007 001 825.87(бир миллиард етти миллион бир минг саккиз юз йигирма беш) сўм иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланган.


Шу билан бир қаторда, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” ҳудудидаги “Nestone” осмонўпар биносида "Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУнинг 427 нафар ишчилари 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақини ўз вақтида олмаганлиги сабабли мазкур корхона раҳбариятига норозилик билдирган. Ўрганиш жараёнида ишчиларга 2022 йил 17 май куни 427 нафар ишчиларга 1 346 355 177.06 (бир миллиард уч юз қирқ олти миллион уч юз эллик беш минг бир юз етмиш етти) сўм иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.


Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида»ги 1066-сонли Низомига мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йил 17 май куни Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ва "Оzguven tasarim mimarlik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари Guven Mehmetra номига ёзма кўрсатма берилди.

 

Шунингдек, "NestOne" мажмуасини қураётган “Murad Buildings” қурилиш ширкати раҳбари Мурод Назаров иншоот олдига бориб, ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

«Ижтимоий тармоқларда ваҳима қилавериб, чарчатиб юбординглар. Тўғрисини айтаман. Мана жонли эфир қиляпман. Ваҳима қилманглар. Ош ҳаммага етмаган бўлса шундай ваҳима қилиш шартми? Ҳаммаёқ тинч, жим-жит. Ҳаммаси зўр кетяпти, ҳамма ишлаяпти. Битта ош қилиб, балога қолдим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//