Бу ҳокимларга синов бўлади – Шавкат Мирзиёев биржага оид янги тизим ҳақида

Сақлаш
22:01 / 17.05.2022 897 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Президент мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифасини қўйди.

 

Янги тизим бўйича:


- туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;


- туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;


- тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;


- ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;


- улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;


- фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.


Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади.


Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.



«Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади», деди Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//