16:03 / 17.05.2022
1001
0
Жамият
Тошкент метрополитенида Олмазор бекатида эркак эҳтиётсизлиги сабаб поезд тагига тушиб кетди. Метрополитен матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Олмазор бекатида 1964 йилда туғилган фуқаро О.З. метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган бўлган, у эҳтиётсизлиги сабаб ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетган.
Метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ