Иқтисод
Ўзбекистонда WikiStipendiya марафонига старт берилди. Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад интернетда ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантиришдир.
Ушбу марафон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилди.
Марафонда ўзбек тилидаги Wikipedia муҳаррирлари WikiStipendiya марафонида қатнашишлари ва пул мукофотларини қўлга киритишлари мумкин.
Марафон 20 майдан 20 декабрга қадар давом этади. Унда энг фаол қатнашган иштирокчилар қуйида кўрсатилган қийматдаги бир марталик стипендия билан тақдирланади:
Лойиҳада 15 ёшдан ошган ҳар ким иштирок этиши мумкин. Бунинг учун @Wikistipendiya_bot марафон Telegram-ботида рўйхатдан ўтиш керак.
Танлов ташкилотчилари иштирокчиларнинг ишини баҳолайди. WikiStipendiya ҳар ой энг яхши муҳаррирлар рейтингини эълон қилади.
Батафсил маълумотни WikiStipendiya Telegram-каналида, шунингдек, лойиҳанинг Youtube'даги матбуот анжуманидан олиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ