Маданият
Прокуратура идоралари томонидан маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралари кўриб келинмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирларида республика бўйича жами 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланди.
Тадбирлар натижаси бўйича:
–маданий мерос объектлари ҳудудида қурилган 7 та ноқонуний қурилмалар буздирилди;
Жумладан, Сурхондарёда «Зартепа» (I-V асрлар), «Карвонтушди» (I-VI), «Исмоилтепа» (I-VIII) ва «Мангузартепа» (I-IV), Қашқадарёда «Тўрткўлтепа» (I-VI) археология объекти, Хоразмда «Қибла тозабоғ» (ХIХ) архитектура ёдгорлиги ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар буздирилди.
– 71 та объектда қурилган 76 та ноқонуний қурилмани буздириш юзасидан мутасадди идоралар томонидан ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди;
– 44 та маданий мерос объектидаги 63 та ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди;
Масалан, Термиз туманида жойлашган «Мангузартепа» археология ёдгорлиги (I-IV аср) устига уяли алоқа оператори томонидан ноқонуний ўрнатилган антенна қурилмаларини буздириш бўйича судга даъво аризаси киритилди;
– ноқонуний қурилма қурган 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ