Маданият
Куни кеча Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Маънавият ва маърифат маскани биноси фойдаланишга топширилди. У замонавий кутубхона, ўқув зали, кичик мажлислар залидан ташкил топган бўлиб, барча зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Маскандаги кутубхонада 38 мингдан зиёд босма, 70 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, туман ҳокими Абдисалом Хўжақулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, ОАВ ходимлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айтиш керакки, Маънавият ва маърифат маскани Ёшлар боғида жойлашган бўлиб, мусиқали фаввора, гулзор, замонавий кинотеатр ҳудуд кўркига янада файз бағишлаб турибди.

Жорий йил давомида вилоятнинг Бойсун, Денов, Шўрчи, Шеробод, Қизириқ туманларида ҳам Маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77442
Жамият
56554
Жамият
55738
Жамият
50809
Жамият
//
Изоҳ йўқ