Иқтисод
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Мажлисда дастлаб депутатлар «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилганлиги учун ундириладиган давлат божининг шаффофлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бунда кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш, мол-мулкни ижарага бериш, мол-мулкдан текин фойдаланиш, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлашда ундириладиган давлат божи оптималлаштирилмоқда. Яъни, илгари дифференциал тарзда ҳисобланадиган давлат божи қатъий ставкаларда белгиланиши таклиф этилмоқда.
Қайд этилганидек, нотариал ҳаракатларнинг асосий қисмини ташкил этувчи кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси жараёнида давлат божи турли тоифаларга ажратилган ҳолда тўланади. Бу эса ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликларни юзага келтирмоқда.
Шу боис давлат божини тўлашда қатъий «ставка»ларни белгилаш мақсадида мазкур қонун лойиҳасида уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.
Автотранспортлар олди-сотдисида эса ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробари (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасида машинанинг ишлаб чиқарилганлик ва от кучидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари, яъни 810 минг сўм миқдорда давлат божи ундириш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари ҳам ўз аксини топмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳасини моддама-модда кўриш давомида депутатлар томонидан фикр ва таклифлар билдирилиб, қизғин муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ