Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда Ғафур Ғулом уй-музейида адиб таваллудининг 119 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ғафур Ғулом уй-музейи ходимлари, Тошкент давлат юридик университети, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ва меҳмонлар иштирок этди.
Тадбирни Тошкент давлат юридик университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, юридик фанлар номзоди, доцент Аҳрор Ҳошимхонов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Ҳакимжон Шодмонов очиб берди.
Тошкент давлат юридик университетида Ғофур Ғулом номидаги махсус стипендия ва кўкрак нишони таъсис этилган. Тадбир давомида иқтидорли талабаларни ушбу стипендия ва кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Сўнг Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан” ва бошқа шеърлари талабалар томонидан ўқиб эшиттирилди. Адибнинг “Гувоҳликка ўтган ҳўкиз” ҳикояси асосида саҳна кўриниши намойиш этилди, “Тошкент” шеъри асосида эса қўшиқ куйланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ