Маданият
Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчаларда автомобилларни стикерлар билан безаш тадбирлари бошлаб юборилди.
Жумладан, Навоий вилоят бўлими акцияда фаол иштирок этяпти. Бухоро вилоятида ҳам транспорт воситалари байрам стикерлари билан безатилмоқда.
Марғилон шаҳрида бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Янги ташкил этилган «Оналар хиёбони»да «Мотамсаро она» ҳайкали қад кўтарди, кўчаларга байрамона шиорлар ўрнатилди. Марказнинг Марғилон шаҳар бўлинмаси ходимлари автомобиллар ойналарига байроқ тасвири туширилган стикерларни ёпиштириб чиқишяпти. Бу эса ҳайдовчилари томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда.
Худди шундай тадбирни Қўнғирот тумани бўлинмаси ҳам амалга оширяпти.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ