Жамият
9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Тошкент шаҳрида байрам салюти отилиши маълум бўлди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот котиби АОКАда ўтказилган брифингда хабар қилди.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан сана муносабати билан фронтдан келган мактубларни жамлаган «Аскар мактублари» ҳамда «Ватан фидойилари» китобларининг нусхалари тайёрланган бўлиб, уларни байрам арафасида нашрдан чиқариш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида , «Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт» номли экспозиция яратилган. Мазкур экспозиция орқали Иккинчи жаҳон урушида бир оиланинг икки ва ундан ортиқ қатнашган фарзандлари ёд этилади.
Маълум қилинишича, байрам салюти пойтахтимизда 9 май куни соат 21:00 атрофида ташкил этилади.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ