Жамият
Бугун, 6 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.
Ўзгидромет матбуот хизмати хабар беришича, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 апрель куни кундузги ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимолий ҳудудлари Кавказ ҳуддуларидан кириб келган нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
9-10 май кунлари нам ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момоқалдироқли ёмғир ёғади.
9 майда кундузги ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.
10 майда республика ҳудудининг катта қисмида кучли жала ёмғирлар ёғиши мумкин, ҳарорат +23…+28 даражагача пасаяди.
8 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 9-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача, қолаверса, шимолда ва чўл ҳудудларда 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ