Илм-фан
Бугун, 5 май куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетига қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Агентлик ва университет раҳбарияти томонидан «Янги Ўзбекистон» университетига ҳужжатлар қабули ҳамда факультет ва йўналишларга оид саволларга тўғридан-тўғри жавоб берилди.
«Янги Ўзбекистон» университетида қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш имконияти мавжуд:
2021-2022-ўқув йили давомида «Янги Ўзбекистон» университетида Муҳандислик факультети таркибида Кимё муҳандислиги, Механика муҳандислиги ва Дастурий таъминот муҳандислиги йўналишлари очилган.
2022-2023 ўқув йилида университетда яна иккита йўналиш - Муҳандислик факультети таркибида Нано- ва илғор материаллар муҳандислиги ҳамда Бошқарув факультети таркибида Саноат бошқаруви йўналишлари ташкил этилмоқда. Ушбу йўналишлар учун янги ўқув йилида 300 нафар талаба қабул қилинади.
Имтиҳонлар ҳар бир йўналишлар кесимида математика, физика, кимё, мантиқий фикрлаш каби фанлардан бўлиб ўтади.
«Янги Ўзбекистон» университетига қабул жорий йилнинг 25 апрелидан бошланган бўлиб, 20 июнга қадар давом этади. Ҳужжатлар http://admissions.newuu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.
Бунда талабгордан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1️) Паспорт ёки ИД карта электрон нусхаси;
2) Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ёки колледж/ лицей дипломи (агар абитуриент ҳали ушбу ҳужжатни олмаган бўлса, ўрта таълим муассасасини битирувчиси эканлиги ҳақида маълумотнома);
3) ИEЛТС 5.5 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 6.0) ёки ТОЭФЛ иБТ 46 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 60) ва ундан юқори баллни кўрсатувчи оригинал сертификатни электрон нусхаси (ушбу сертификат ҳақиқий эканлиги текширилади);
4) Охирги 3 ой ичида олинган 3*4 расм.
«Янги Ўзбекистон» университети Мюнхен Техника Университети (Германия), Массачусетс Технология институти (АҚШ) каби нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
Мазкур олийгоҳда АҚШ, Германия, Миср, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатлардан келган профессор-ўқитувчилар дарс беришади. Бу ерда талабалар илк ўқув йилиданоқ АҚШ, Германия, Жанубий Корея каби давлатларнинг йирик корхоналари ва лабораторияларида амалиёт ўташ имконига эга.
Маълумот ўрнида, Волфганг Ҳеррманн «Янги Ўзбекистон» университетининг фахрий ректори бўлиб, у Мюнхен Техника Университети (Германия) 39-ректори, шунингдек 800 дан зиёд илмий мақолалар ва 80 га яқин патентлар эгаси ҳисобланади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ