Ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди — Президент тез тиббий ёрдам хизмати ҳақида

Сақлаш
22:30 / 05.05.2022 856 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

 

«Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.


Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда «олтин соат» оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

 

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.


Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик», деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.


Жумладан, бу даврда:

 

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;


- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;


- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//