«Маърифат карвони» Қашқадарёда

Сақлаш
22:21 / 05.05.2022 868 0

Аввалроқ, Тошкент шаҳридан «Маърифат карвони» Қашқадарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Маърифат карвони Қарши шаҳри, Нишон, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Яккабоғ туманларида бўлди.


Хусусан, карвоннинг илк манзили Яккабоғ тумани бўлди. Унда педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурмонова юртимизда нуроний отахон-онахонларга қаратилган эътибор, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари, умргузаронлик қилишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.


Шундан сўнг эса Шаҳрисабз тумани Янгиқишлоқ МФЙда ташкил этилган давра суҳбати, адабий-мусиқий кеча маҳалла аҳлини хурсанд қилди.


Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди. Маданият ва аҳоли дам олиш уйида ўтказилган концерт дастури ҳам қизғин ташкил этилди. Унда фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова сўзга чиқиб, ёшларга ўзининг маслаҳатларини берди. Ҳаёт йўллари ҳақида гапирди.

 

Қарши шаҳридан сўнг карвон кечанинг ўзида Нишон туманига йўл олди.


Шундан сўнг карвон манзили Чироқчи тумани бўлди. Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда маънавият-маърифат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдимизда турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Маълумот учун, ушбу карвон «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, элимиз суйган санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистларидан иборат.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//