Сиёсат
Ҳукумат қарори билан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар асосида амалга оширилади.
Ўқувчилар фақат ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.
Танловда қатнашиш учун қабул комиссиясига платформа орқали ҳужжатлар (туғилганлик гувоҳномаси, табель нусхаси, 3х4 расм, олимпиада ғолиблигини тасдиқловчи ҳужжат (бор бўлса) юборилади.
Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:
▫️аниқ фанлар йўналишида: математика, физика, инглиз тили;
▫️табиий фанлар йўналишида: биология, кимё, математика, инглиз тили.
Мактабларда таълим аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-11 синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-11 синфларда амалга оширилади.
Ҳар бир синфда ўқувчилар 24 нафардан кўп бўлмайди.
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Kunuzoqova Gulsanamxon
12:01 / 01.01.1970
Barcha bilimli oquvchilarni qamrab olsa yaxshi boladi.o'quvchilarni bo'sh vaqtlarini qoldirmasa ,tugarak larga jalb qilsa yaxshi boladi