Жамият
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида пляж зоналари ташкил этилади.
Бунинг учун учун ер участкалари 10 йилгача бўлган муддатга белгиланган тартибда ижарага берилади. Бу ҳақда 30 апрель куни имзоланган «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида сўз боради.
Пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиши керак.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77818
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ