Жамият
Ўзбекистонда ҳозирги кунда хусусий шифо масканлари сони 7320 тани ташкил этмоқда. Улардан 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилган, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Хусусий тиббиёт муассасаларининг 5823 таси амбулатор, 1497 таси эса стационар шароитида фаолият юритмоқда. Айни пайтда бу тармоқда ишлаётган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан ошади.
Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари ҳудудлар:
Стационар шаклда фаолият юритаётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан зиёд койка мавжуд. Энг кўп ўрин-жойлар қуйидаги ҳудудларда жойлашган:
«Яқин йилларгача соҳада хусусий сектор иштирокида саноқли йўналишлар бўйича хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозир 129 турдаги тиббий хизматларни амалга оширишга рухсат берилган. Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ