Маданият
«Ичан-Қалъа»даги 33 та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказмоқда. Бу ҳақида Зоология институти директори Бахтиёр Холматов брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, UNESCO муҳофазасидаги «Ичан-Қалъа» тарихий ёдгорлик мажмуидаги 33 та тарихий обиданинг ёғоч ўймакорлиги ишланмаларига термитлар жиддий даражада зарар етказмоқда. Жумладан, Жума масжид музейи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва бошқалар термитлардан кучли, Термиз туманидаги I-III асрларга тегишли Буддавийлик зиёратгоҳларидан бири Фаёзтепа обидаси ҳудудининг 100 фоизи зарарланган.
Бундан ташқари, Сурхондарёдаги Ал Ҳаким Ат-Термизий, Қашқадарёдаги Ҳазрати Имом масжиди, Навоийдаги Имом Ҳасан-Ҳусан зиёратгоҳи ва Қорақалпоғистон республикасидаги Миздахкан комплекси тарихий обидаларида ҳам термитларнинг зарарли фаолияти қайд этилган.
Маълумот ўрнида, термитлар масаласи дунё миқёсидаги йирик муаммолардан бири ҳисобланиб, улар туфайли бино ва иншоотларга жуда катта зарар етмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, термитларнинг ҳар йили келтирадиган зарари дунё миқёсида 40 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.
Ўзбекистонда эса термитларнинг 2 тури: Туркистон термити (Anacanthotermes turkestanicus Jacobs) 1904 ҳамда катта Каспий орти термити (Anacanthotermes ahngerianus Jacobs) тарқалган. 1904 турлари эса республиканинг деярли барча вилоят ҳудудларида мавжуд.
Ўзбекистонда термитларнинг зарарли фаолияти юзасидан олиб борилган мониторинг ишларидан сўнги маълумотларга кўра республика бўйича:
- аҳоли турар жойларида – 18 958 та ҳолат;
- маданий-тарихий обидаларда – 46 та ҳолат;
- стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларда – 15 та ҳолат;
- ижтимоий соҳа объектларида – 98 та ҳолат;
- дала ва чўл зоналари, қабристонлар ва бошқа очиқ жойларда – 1 082 та майдонлар термитларнинг мавжудлиги аниқланган.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари термитлардан кучли зарарланган ҳудудлар ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ