Зомин ва Бахмал учун махсус прокуратура ташкил этилади

Сақлаш
22:02 / 28.04.2022 746 0

Президентимизнинг жорий йилнинг 27 апрелида “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Бош прокуратура тизимида 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.



Ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифаларига кўра, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудларида табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари, шу жумладан Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат  қўриқхонаси ерларидан оқилона  фойдаланиш ҳамда бундай ерларни мудофаза қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан доимий назоратни ўрнатилади.

 

Шунингдек, туманлар ҳудудидаги табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича доимий чоралар кўриб бориш каби вазифалар киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//