Тошкентда 5 ёшли бола ўғирлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Сақлаш
21:34 / 28.04.2022 816 0

27 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида беш нафар бола ўғирлангани айтилган хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ бунга муносабат билдириб, ушбу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

 

«Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаганини маълум қиламиз. Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этамиз. Унутманг, ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор», — дея огоҳлантиради идора.

 

Таъкидланишича, ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//