Пенсия тизимида янги нафақа ва янги хизмат тури яратилди

Сақлаш
17:01 / 21.04.2022 985 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан 2022 йил 1 апрелдан эътиборан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

 

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон тарзда тақдим этиб боради.

 

Маълум қилинишича, ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

 

Давлат хизматларидан фойдаланиш ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин;

Давлат хизматлари кўрсатиш ёки рад этиш 5 сонияда амалга оширилади;

Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//