Жамият
Ўзбекистон январ – март ойларида 189,3 миллион долларлик автомобиллар импорт қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 баробар кўпдир.
Шу даврда автомобиллар экспорти эса 43,8 миллион долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 54,6 фоизга кам.
Хабарга кўра, УзАуто Моторс йил бошидан бери ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, лекин навбатлар 31 декабргача чўзилган.
Хусусан, Ўзбекистонда 2022 йилининг биринчи чорагида Cобалт ва Лаcетти энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар бўлди.
Шунингдек, уч ой ичида УзАуто Моторс 68 905 дона автомобил, шундан 19 192 та Cобалт ва 19 439 та Лаcетти ишлаб чиқарган. Бироқ айнан мана шу иккала моделга энг кўп навбатлар юзага келмоқда. Бу Узавтосавдо иловасида қайд этилган.
Cобалтънинг икки хил позицияси учун ҳозир 15 мингдан ортиқ одам навбатда турибди – автомобилни, тахминан, ноябр ойининг охирида олиш мумкин бўлади. Лаcеттиънинг 4 та позицияси учун эса ҳозирда 25 мингга яқин одам навбатга ёзилган – автомобилни, тахминан, 31 декабрда олиш мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ