Microsoft компаниясига Ўзбекистонда офисини очиш таклифи билдирилди

Сақлаш
14:16 / 21.04.2022 668 0

18 апрель куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка–Ўзбекистон Савдо палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган ҳамда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

 

Бундан ташқари, IT-таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган.

 

Шунингдек, АКТ вазирлиги томонидан Ўзбекистонда Microsoft компаниясининг офисини очиш таклифи берилган.

 

«Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//