Жамият
Россиянинг Москва шаҳрида икки нафар боласи билан молиявий қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи фуқаро Г.У.га танишлари Россиянинг Москва шаҳридан иш таклиф қилган. У 2021 йил декабрь ойида икки нафар фарзанди билан Россияга ишлаш учун жўнаган.
Аёл Москвада ҳам қийналган, иш жойидан ойлик маош ололмаган. Турар жойсиз, кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида яшаб юрган, қурилиш ишларида меҳнат қилган.
«Ёш аёл икки нафар фарзанди билан Халқаро миграция ташкилоти маблағлари ҳисобидан ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида ватанга олиб келинди», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ