Жамият
20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Айни пайтда Бахмал туманининг «Нурафшон» МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг «Молтоб» ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Шароф Рашидов тумани «Куёвбоши» МФЙ ҳамда Фориш тумани «Эгизбулоқ» МФЙларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77682
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50964
Жамият
//
Изоҳ йўқ