Сиёсат
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда ҳам қабул қилинмади.
Таъкидланишича, амалдаги қонун ҳужжатларида давлат мулкига эгалик қилиш (давлат мулкини сақлаш) бўйича аниқ мезонлар мавжуд эмас. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 24 927 та давлат муассасаси, 2 285 та давлат иштирокидаги корхона мавжуд бўлиб, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилигича қолмоқда.
Қонун лойиҳаси билан давлат мулкига эгалик қилишни асослаш принциплари белгиланиши кўзда тутилган. Халқаро тажриба ва хорижлик экспертларнинг тавсиясига кўра, давлат корхоналари учун корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига асосан давлат мулки ягона ваколатли орган томонидан бошқарилиши энг яхши тажрибадир.
Хусусан, Франция, Финляндия, Норвегия, Хитой, Сингапур, Малайзия, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда давлат мулки махсус идора ёки давлат холдинги томонидан бошқарилади. Шундан келиб чиқиб, лойиҳада давлат мулкини бошқариш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг асосий ваколатларидан бири сифатида давлат мулкини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиши белгиланиши кўзда тутилган эди.
Шунингдек, қонун лойиҳасида Агентлик ҳар йили 1 августга қадар давлат иштирокидаги корxоналарнинг ўтган йил фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши ва ўз веб-сайтида эълон қилиши лозимлиги кўрсатилган.
Бироқ депутатларнинг лойиҳа юзасидан эътирозлари сабаб қонун лойиҳаси маъқулланмади.
«Қизғин муҳокамаларда депутатлар лойиҳа юзасидан айрим эътирозларни билдирди. Айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар берилди. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ