Сиёсат
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан “Сайлов–2021: ўз келажагинг учун овоз бер!” мавзусида онлайн конференция ўтказилди.
Тадбир аввалида Республика Маънавият ва маърифат марказининг Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева кейинги беш йилда халқимиз ҳаётида, миллий сайлов қонунчилигида юз берган ўзгаришларни нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар эътироф этилаётганини таъкидлади.
Термиз шаҳар прокурори ўринбосари Дўстмуҳаммад Бердимуродов, Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи Абдусалим Жабборов президентлик сайловини халқаро стандарт ва принциплар асосида ташкил этиш учун барча имкониятлар етарли эканини айтиб, ушбу муҳим сиёсий жараённинг ҳуқуқий асослари ҳамда сайловни ўтказувчи комиссиялар фаолияти ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.
Айтиш жоизки, бундай тадбирлар фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлган сайлаш ва сайланиш борасида зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда бўлажак сайловда аҳолининг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.
Гулранг УБАЕВА
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Илм-фан
78275
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ