Сиёсат
Жорий йил 24-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тим Торлот билан учрашди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, мулоқотда Aфғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Aфғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Aфғонистон йўналишида Ўзбекистон-Британия ўзаро муносабатларининг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.
Буюк Британия элчиси транзит орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтаётган Aфғонистондаги дипломатик ваколатхоналарни, шунингдек, маҳаллий афғон ходимларини эвакуация қилишда фаол ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Сиёсат
77787
Жамият
56739
Жамият
55963
Жамият
51030
Жамият
//
Изоҳ йўқ