Сиёсат
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 23 август куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Бўлажак турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Т.Ҳакала Ўзбекистон томонига Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари ва бошқа шахсларни Афғонистондан эвакуация қилиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ