Айрим тоифадаги шифокорларга устама тўланади

Сақлаш
22:29 / 21.01.2022 1090 0

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, айрим тоифадаги шифокорларга устама тўланади.

 

Хусусан,

 

 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

 

 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

 

узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

 

узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

 

Оилавий шифокор пунктларининг умумий амалиёт врачларига – тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//