Жамият
Ўзбекистоннинг илк миллий космонавти 2028 йил октябрига қадар фазога учирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги директорининг ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов маълумот берди.
Агентлик вакили айтишича, парвоз 14 кун давом этади. Ҳозирда инсон иштирокидаги космик парвозларни амалга ошириш имкониятига эга учта давлат — АҚШ, Россия ва Хитой билан музокаралар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича,, барча томонлар ҳамкорликка тайёрлигини билдирган ва ўзбекистонлик космонавт фазодан маълум илмий тажриба натижалари билан қайтиши режалаштирилган. Космонавтни тайёрлаш учун номзодларни саралаш билан шуғулланувчи ҳукумат комиссияси ташкил этилиши режалаштирилган.
Номзодлар учун қуйидаги талаблар белгиланган:
– ёши 27 дан 40 ёшгача бўлиши;
– олий маълумотга эга бўлиши;
– бўйи 160 сантиметрдан 190 сантиметргача бўлиши;
– вазни 50 килограммдан 95 килограммгача бўлиши;
– хорижий тилларни билиши.
Танлов жараёни умумхалқ дастури шаклида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Махсус давлат комиссияси тузилиб, космонавтларни танлаш, тайёрлаш ва парвоз масалалари кўриб чиқилади.
Режага кўра, миллий фазогир 10–14 кунлик қисқа муддатли парвозга тайёрланади. Парвоз аниқ илмий дастур билан боғланиб, тиббиёт, биология, генетика ва бошқа устувор йўналишларда тажрибалар ўтказилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77866
Жамият
56789
Жамият
56015
Жамият
51070
Жамият
//
Изоҳ йўқ