“Тошкентда транспорт тизимини модернизатсия қилиш бошланди” – Саида Мирзиёева

Сақлаш
13:12 / 27.02.2026 9 0

Тошкент шаҳрида президентнинг транспорт тизимини модернизатсия қилишга оид қарорини амалга ошириш ишлари бошланди. Бу ҳақда Президент администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 27-февраль куни Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, умуман, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди.

 

Берилган ҳисоботларга кўра, бугун-эрта “ақлли” светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.

 

“Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман. Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман”, деди Саида Мирзиёева.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//