Жамият
Йўл патруль хизмати ҳамда пост-патруль хизматининг стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ҳукумат қарори лойиҳасида акс эттирилган.
Унга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими жорий этилади. Бу тартиб босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида ҳам қўлланилади.
Маълум қилинишича, бу белгилар халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларининг серқатнов жойларида ташкил этилади.
Транспорт воситаларининг ҳаракати автоматлаштирилган тизим орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан ташкил этилган йўлаклар ёрдамида тартибга солинади.
Низомга кўра:
Яъни, қизил йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича тегишли текширув ишлари ўтказилади, аниқланган камчиликларни (қарздорлик бўйича постларда ташкил этилган банк терминаллари орқали тўловни амалга ошириш, транспорт воситаларини вақтинча ушлаш майдончаларига жойлаштириш) бартараф этган ҳолда ҳаракатини давом эттиришга рухсат бериш чоралари кўрилади.
Лойиҳада белгиланишича, постларда хизмат ўтаётган ходимлар:
Маълум бўлишича, яшил йўлакда ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолларда тўхтатилиши ва текширилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бунда ҳайдовчилар постга келганда монитордаги ишораларга сўзсиз риоя этиши керар бўлади. Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
«Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими босқичма-босқич жорий этиладиган стационар постлар рўйхати:
Биринчи босқичда:
Иккинчи босқичда:
Учинчи босқичда:
Шунингдек, инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситалари тўсиқсиз ҳаракатланиши таъминланади ҳамда транспортлар тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш ва ҳаракатланишини назорат қилиш имкониятини яратувчи «RFID» (Радио частотани идентификациялаш технологияси) тизими жорий этилади.
Бу билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патруль хизмати масканлари, блокпост ва тўсиқ постларида «RFID» тизими эксперимент тариқасида қўлланади. Унга ИИВ масъул орган сифатида белгиланмоқда.
Шунингдек, 2023 йилнинг иккинчи чорагига — апрель ойига қадар «RFID» тизимини жорий этиш доирасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситалари уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишда «махсус белги билан жиҳозланган стикер»лар билан бепул таъминланиши мумкин.
Бунинг учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил март ойига қадар «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар ҳамда «RFID» тизимларини жорий этиш бўйича техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ