Жаҳон
Испания ҳукумати 16 ёшгача бўлган шахслар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Педро Санчес 3 февраль куни БААда бўлиб ўтган давлат раҳбарлари саммитида маълум қилди.
«Фарзандларимиз ҳеч қачон ёлғиз қолиш керак бўлмаган маконга ёлғиз тушиб қолмоқда. Қарамлик, зўравонлик, порнография, манипуляция ва шафқатсизлик майдони. Биз бунга ортиқ тоқат қилмаймиз. Уларни рақамли «Ёввойи Ғарб»дан ҳимоя қиламиз», – деган Санчес.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ижтимоий платформалар «шунчаки расмиятчилик эмас», балки ёшни текширишнинг самарали тизимларини жорий этишга мажбур бўлади.
Таклиф этилаётган тақиқ вояга етмаганларнинг рақамли ҳимояси тўғрисидаги амалдаги қонунга ўзгартиришлар доирасида қабул қилинади. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси келгуси ҳафтада бошланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Испания ҳукумати ижтимоий тармоқлар раҳбарларини ноқонуний ёки нафрат уйғотувчи контентни ўчирмагани учун жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи янги қонунларни қабул қилади.
«Биз алгоритмик манипуляциялар ва ноқонуний контент тарқатилишини янги жиноий ҳуқуқбузарликка айлантирамиз. Нафрат тарқатишнинг ўз баҳоси бўлиши керак», – деган Испания ҳукумати раҳбари.
Санчес, шунингдек, Испания трансчегаравий тартибга солишни мувофиқлаштириш ва унга риоя этилишини таъминлаш учун Европанинг яна бешта давлати билан – «рақамли технологияларга тайёр бўлганлар коалицияси»га қўшилганини айтди. Санчес гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади, бироқ коалиция яқин кунларда учрашув ўтказишини қайд этди.
Маданият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
77583
Жамият
56637
Жамият
55839
Жамият
50902
Жамият
//
Изоҳ йўқ