Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, беш миллиард сўмдан ортиқ кешбек йиғди

Сақлаш
16:51 / 15.01.2022 1017 0

Аввалроқ Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилиши ҳақида маълумот берган эдик.

 

Давлат солиқ хизматининг хабар беришича, ушбу тизим амалиётга жорий этилгач, дастлабки 14 кунда:

 

– кешбек олиш учун 401 604 та QR-кодли чек рўйхатга олинди;

 

– жами кешбек суммаси 5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди;

 

«Солиқ» мобил иловасида 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

 

Шу боис истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда:

 

– QR-кодли чек биринчи марта СОЛИҚ мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади;

 

– ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.

 

ДСҚ кешбек амалиёти тўғри қўлланилишини доимий назорат қилиб бориш билан бирга, истеъмолчилар фирк-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда тизимни такомиллаштириб боришини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//