Мустақиллик шукуҳи: Республика бўйлаб «Умуммиллий бирдамлик фестивали»га старт берилди

Сақлаш
11:37 / 06.08.2025 75 0

2025 йилнинг 1 август куни Маънавият ва маърифат марказида, Марказ раҳбари Отабек Ҳасановбошчилигида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Умуммиллий бирдамлик фестивали»ни ҳудудларда юқори савияда ташкил этишга қаратилган учрашув ўтказилди. Унда бир гуруҳ олимлар, зиёлилар, шоирлар, маданият ва санъат аҳли, шунингдек «Zoom» платформаси орқали ҳудудлардаги маънавият ва маърифат соҳаси масъуллари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этди.

 

 

Жамият бирдамлигини таъминлашга қаратилган, ўзида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, ижтимоий лойиҳаларни ўзида мужассам этган фестивалнинг илк тадбирларига 5-6 август кунлари Фарғона вилоятида старт берилди. Ҳудудларда тадбирларни ташкил этиш учун йўлга чиққан шоир-ёзувчи, маданият ходимлари, элимиз суйган санъаткорлардан ташкил топган бир гуруҳ тарғиботчилар Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига етиб борди.

 

 

Фестиваль доирасида 5 август куни соат 19:00 да Қўқон шаҳридаги «Ёшлар боғи»да, 6 август куни соат 19:00 да Фарғона шаҳридаги Экошаҳар амфитеатрида гала-концерт бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

 

Фестиваль доирасида «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Дилдаги гаплар», «Умуммиллий бирдамлик», «Маслаҳат оши» каби ўнлаб лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳудудларда «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳаси, «Китоб марафони» акцияси ўтказилади. Марғилон мақом театрида Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг ёш аъзолари томонидан саҳналаштирилган «Қасамёд» спектаклининг намойиши бўлиб ўтади.

 

 

Шунингдек, 5 август куни олим, шоир ва санъаткорладан иборат зиёлилар Сурхондарё вилояти, Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

 

 

Вилоятнинг Жарқўрғон туманида «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳаси ўтказилди. Ушбу лойиҳа орқали ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, фуқаролик бурчини англаш, миллий армиямизга ҳурмат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш кўзда тутилган.

 

 

Вилоятда «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Дилдаги гаплар», «Умуммиллий бирдамлик», «Маслаҳат оши» каби ўнлаб лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, ҳудудларда «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳаси, «Китоб марафони» акциялари ташкил этилиши кўзда тутилган. Фестиваль сўнгида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» концерт дастурлари ўтказилади.

 

 

Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий номидаги Ахборот кутубхона марказида «Китоб марафони» лойиҳаси доирасида «Ёш китобхон» танлови ўтказилди. Танловда билимга чанқоқ, мутолаага ошно ёшлар ўзаро беллашиб, ўз ижодий салоҳиятлари, китобхонлик савияси ва дунёқарашларини намоён этди. Қизғин ва муросасиз баҳс-мунозараларга бой бўлган танлов ғолиблари «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» номли гала концертда тантанали тарзда тақдирланади.

 

 

Маълумот учун, фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//