Иқтисод
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 декабрь – 2 январь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 858,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,3% га камдир. Бу ҳақда «ЎзРТХБ» ахборот хизмати хабар қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 644,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Шу жумладан кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 519,0 минг сўмдан 14 364,7 минг сўмгача, яъни 7,4% га пасайган.
Шунингдек, суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 536,7 минг сўмдан 2 422,7 минг сўмгача, яъни 4,5%га пастлаган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 491,1 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 29 893,0 минг сўмдан 27 410,6 минг сўмгача, яъни 8,3% га пасайган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77404
Жамият
56518
Жамият
55714
Жамият
50767
Жамият
//
Изоҳ йўқ