H&M, ZARA, PUMA ва Adidas каби брендлар Ўзбекистонга таклиф этилади

Сақлаш
23:15 / 05.01.2022 947 0

Дунёнинг машҳур брендлари Ўзбекистонга таклиф этилади. Бу ҳақида 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида маълум қилинди.

 

Маълум қилинишича, ташқи бозор ва халқаро талабларга жавоб берадиган стандартларни жорий этиш ва машҳур брендларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда дунёнинг машҳур H&M (Швеция), ZARA (Испания), LC Waikiki (Туркия), PUMA (Германия), Reebok (Буюк Британия), Uniqlo (Япония) каби брендлари ҳамкорлигида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, Adidas (Германия), Bogner (Германия), Bata (Швейцария), Geox (Италия), Diadora (Италия), Pakerson (Италия), Sasha Fabiani (Хитой) каби дунёга машҳур пойабзал бренди буюртмаларини жалб этиш ҳисобига 130 миллион долларлик оёқ кийимлар экспорти таъминланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//