
Жамият
Миллий статистика қўмитаси ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг йиллар бўйича ўзгариши динамикасини тақдим қилди.
Унга кўра, мамлакатда 2025 йил январь март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этган. Бу эса ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,0 фоизга ўсганини англатади.
Ўртача ойликнинг ҳудудлар бўйича тўланиши қуйидагича:
Бунда ходим учун ўртача маошни каттароқ тўлайдиган ҳудуд Тошкент шаҳри этиб кўрсатилган. Пойтахтда бир ходимга ўртача 9 млн 889,1 минг сўм иш ҳақи берилади (ўтган йилгига қараганда ўсиш 22,7 фоиз).
Ўртача иш ҳақида кам ҳудуд эса Қашқадарё вилояти бўлиб, воҳада бир ходим учун ўртача 4 млн 79,8 минг сўм ойлик берилади.
Ўртача маошнинг миқдор жиҳатидан кўп тўланиши соҳаларга қараб ҳам фарқ қилади. Масалан, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ишловчилар ўртача қарийб 16 млн сўм ойлик олади.
Иккинчи ўриндан ахборот ва алоқа соҳасида ишловчилар жой олган – 14 млн 818,4 минг сўм.
Ўзбекистонда ўртача ойлиги энг кам бўлган соҳа вакиллари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ҳисобланади. Уларга ўртача 3 млн 626,1 минг сўм ойлик тўланади.
Ҳисоботга кўра, Айрим соҳаларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлиги айни вақтда ҳисоблаб чиқилган ўртача иш ҳақидан ҳам паст. Булар:
▪️ санъат, кўнгил очиш ва дам олиш тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси
▪️ таълим соҳаси;
▪️ яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси;
▪️ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ