Соҳибқироннинг ўлим тўшагида ётгани тасвирланган миниатюра топилди

Сақлаш
11:52 / 27.04.2025 7 0

Ўлим тўшагида ётган Амир Темурнинг сўнгги кунлари тасвирланган миниатюра Эрон Миллий кутубхонасида сақланаётгани маълум бўлди.

 

Мазкур сурат машҳур форс-тожик шоири, Абдураҳмон Жомийнинг жияни Абдуллоҳ Ҳотифийнинг ХВИ аср бошларида Соҳибқиронни шарафлаб ёзган «Темурнома» асари қўлёзмасидан олинган бўлиб, унда буюк саркарданинг ўлим тўшагида ётгани кўриш мумкин.

 

 

Маълумот учун, Темурийлар даври адабиётининг етук вакили Абдуллоҳ Ҳотифий 1454 йилда Эроннинг Жом вилоятига қарашли Харжирд қасабасида туғилган.

 

Унинг ижодида тоғаси, машҳур шоир Абдураҳмон Жомийнинг ҳиссаси катта бўлган. У Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоий сингари улуғ мутафаккирлар изидан бориб, ўз «Хамса»сини яратган. Мазкур беш достондан бири – «Темурнома» соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳонгирлик салоҳиятига бағишланади.

 

Ҳотифийнинг «Хамса»си «Лайли ва Мажнун», «Ширин ва Хусрав», «Ҳафт манзар», «Темурнома», «Футуҳоти шоҳий» ёки «Шоҳнома» достонларидан иборат.

 

«Хамса»даги «Лайли ва Мажнун» Ҳотифийнинг энг мукаммал достонларидан биридир. Бу достон Алишер Навоийга бағишланган.

 

Достон муқаддимасида «Дар таърифи Мир Алишер» («Мир Алишер таърифида») сарлавҳали махсус боб борки, у ҳам Ҳотифийнинг асари Навоийга, яъни ўз идеалидаги комил инсонга бағишланганини тасдиқлайди.

 

Ҳотифий ҳаётининг сўнгги йиллари сафавийлар даврига тўғри келади. Шоҳ Исмоил Сафавий шоирга ҳомийлик қилган. Шоир ўз уйида хаста ётганида Шоҳ Исмоил Сафавий унинг ҳолидан хабар олгани келади. Шоир умрининг сўнгги йилларида шоҳга атаб «Исмоилнома» достонини ҳам ёзган. Аммо маълумотларга кўра, бу достон охирига етмай қолган. Ҳотифий 1521 йилда вафот этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

11:29 / 27.04.2025 0 9
1 майдан нималар ўзгаради?

//