
Илм-фан
Олимлари томонидан Мисрда бундан 3200 йил олдин тузилган ишчилар жадвали топилгани маълум қилинди.
У милоддан аввалги 1250 йиллар атрофида, фиръавн Рамзес II даврида «остракон» деб аталувчи оҳактошга ўйиб ёзилган бўлиб, унда ишчиларнинг ишга келиб-кетиши ҳисоботи юритилган.
Тош Деир эль-Медина деган жойда аниқланган. Бу ҳудудда ушбу даврда қироллик қабристонларини (масалан, Фиръавнлар водийси) қурувчи уста ва ишчилар яшаган.
Жадвалда 40 нафар ишчининг исми ва уларнинг ишга келмаган кунлари келтирилган. Ажабланарлиси, ҳужжатда уларнинг ишга чиқолмаганига сабаб бўлган (ҳайратланарли) омиллар ҳам кўрсатиб ўтилган.
Масалан, Ҳуйнефер деган ишчи кўз оғриғи туфайли, Пеннуб онаси оғриб қолгани сабабли ишга чиқмаган.
Себа исмли ишчини эса чаён чақиб олган. Шу туфайли у иш келолмаган.
Бундан ташқари, ўша замонда пиво муҳим ичимлик бўлгани учун баъзи ишчилар уни тайёрлаш учун ҳам уйда қолган ва ишга бормаган.
Оила аъзоларининг дафн маросимида иштирок этаётган, жумладан, уларни мумиёлаётганлар ҳам ишга чиқолмаган.
Маълумот учун, ҳужжат қадимги Мисрнинг иэратик битикларида ёзилган бўлиб, бунда қора ва қизил сиёҳдан фойдаланилган.
Мазкур ёзма манба ишчилар ҳар бир куни рўйхатга олинганини ва улар интизомий назорат қилинганини англатади.
Бугунги кунда ушбу оҳак тош Британия музейида сақланмоқда. У тарихий жиҳатдан жуда муҳим топилма ҳисобланади. Чунки унда қадимги жамиятларда меҳнат маданияти, иш интизоми ва инсоний омиллар қай тартибда эътиборга олингани асосли фактлар билан кўрсатиб ўтилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ