
Илм-фан
Тошкент давлат аграр университетининг I босқич талабаси Ўролбек Умирзоқов шўрланган ва чўлланган ҳудудларда дарахт кўкартиришнинг янги усулини кашф қилди.
Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» дастурини ривожлантириш чора-тадбирларига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган сирдарёлик ёш олим «Ekobasket» лойиҳасини таклиф қилмоқда.
«Лойиҳа номини ўзбекчага таржима қилсак, «биологик тувак» деган маънони билдиради. Бу лойиҳадан мақсад шўрланиб бораётган Орол денгизини яшил маконга айлантиришдир. Бу лойиҳамнинг аналоглари борлигини ҳали эшитмаганман», дейди у.
Мазкур усул дарахт эскиш технологиясига асосланган бўлиб, кўчатлар махсус саватчалар ёрдамида экилади. Бу қамишдан ясалган тувак бўлиб, у шўрланган ва чўлланган ҳудудларда қўлланилади.
«Биласиз, Қорақалпоғистонда шундай ерлар кўп. Бундай саватлар эса ердаги шўрлик, намлик ва захликни ўтказмайди. Яъни у 70 фоизлик фильтр вазифасини бажаради. Кейин эса сават гўнг ва тоза тупроқ билан тўлдирилади. Буни аҳолимиз яхши билади: ўғит 20–30 фоиз шўрлик ва намликни ўтказмасликка ёрдам беради», дейди Умирзоқов.
У мазкур усул ҳақида сўзлар экан, бу ғоянинг туғилишига 2020 йилда Сирдарё вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса, яъни сув омбори ёрилиб, аҳоли жойлашган ерларни сув бошини туртки бўлганини айтади.
«Ўзим сардобалик бўлганим учун шу ернинг муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилардим. Ўшанда сув тошиши оқибатида ерлар шўрлана бошлади. Бундай ердан ҳосил олиш эса қийин бўлади. Шунда бу муаммони ҳал қилиш ҳақида ўйлаганимизда, бобомдан эшитган гапларим ёдимга тушди.
Авваллари уй қуришдан олдин, яъни фундамент учун бетон қуйишдан аввал қамишни ерга тўшашаркан. Негаки, қамиш шўрликни ўзида сақлаб қолиш хусусиятига эга. Шу сабаб мен ҳам «Кўчатлар илдизини шўрликдан сақлаш учун қамишдан фойдалансакчи?» деб, ўйлаб қолдим. Шу сабаб лойиҳам асосида анор кўчатларини эка бошладик ва ҳозирги вақтда яхши натижага эришдик», дейди ёш олим.
Маълумот учун, Ўролбек Умирзоқов Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси етакчиси, «Қишлоқ хўжалиги вазири» стипендиати, «Эркин Шайхов» номли стипендия соҳиби, «Мирзо Улуғбек ворислари» ҳамда «Кичик бизнес соҳасига инновацион ёндашувлар ва стартаплар» танловларининг республика босқичи ғолиби, шунингдек, 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ