
Жамият
Киши агар ўзи ёқтирмайдиган иш билан шуғулланса, унинг саломатлигига жиддий путур етади.
Масалан, айрим ходимлар гарчи иш хонада кун бўйи ишласада, тугатилмаган ишини уйига ҳам олиб келади. Натижада меъёридан ортиқ вақт мобайнида уларнинг мияси мазкур иш билан банд бўлади. Доимо нима қилиш кераклиги ҳақидаги ўй-фикрлар инсон мушакларини тиришган ҳолда ушлаб туради. Бу эса руҳан бўшашишни қийинлаштиради ва уйқу сифатига таъсир қилади. Қарабсизки, бундай бора-бора ходимлар уйқусизлик ва бош оғриғидан азият чека бошлайди. Ачинарлиси, бу ҳолат руҳий зўриқишга ҳам олиб келиши мумкин.
Биламизки, инсон танасида пайдо бўлган дардга ўз вақтида даво қилинмаса, у бошқа касалликлар келиб чиқишига замин яратади. Худди шундай, узоқ давом этган руҳий зўриқиш ҳам кишини ортиқча вазн, ҳазм қилиш ёмонлиги ва метаболик жараёнлар бузилиши каби иллатларга дучор қилади.
Ёқтирмайдиган иш билан шуғулланиш ҳаётдан лаззатланиш коэффициентини тушириб юборади. Чунки мия доим иш билан банд бўлгани учун, мия атрофдаги нарсаларга бўлган қизиқишни қабул қилмайди. Эътибор сусайиб кетади.
Киши ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Чунки атрофдагилар унинг кўзига ўз севган иши билан банд, бахтли ва мамнун кўринади. Бу эса ишидан нолиб юрганларни ўз турмуш тарзига қарашга мажбур қилади. Улар ўз ҳаётини атрофдагиларники билан солиштиради ва табиийки, уларда бор нарсани ўзиникида тополмайди.
Шунинг учун ҳам мутахассислар бундай турдаги одамларга ўзи яхши кўрган ишни қилишни тавсия қилади. Уларнинг фикрича, инсон доим ҳам 25, 29 ёки 35 ёшда қолиб кетмайди. Ҳар йили бир қанча имкониятлар пайдо бўлади, бошқалар эса йўқолади. Муҳими инсоннинг соғлиги ва ҳаётидан қониқиш ҳис қилишидир. Киши таваккал қилишдан қўрқмаслиги керак.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ