Жамият
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришга нафақат ота-она, балки таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, яъни педагоглар, тарбиячилар, шифокор ва ҳамширалар ҳам масъул шахс сифатида белгиланмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Лайло Файзимуродова буни қуйидагича шарҳлаган:
«Улар бевосита вояга етмаганлар билан ишлайди ва болалар уларнинг айрим вақтда қарамоғида бўлади. Агар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарликка тортилса, бир йил ичида такроран болага нисбатан салбий хатти-ҳаракатни давом эттирса, «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонунга таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра, муассасадаги фаолияти тўхтатилади».
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ушбу шахс боланинг соғлиғига зиён етказгани сабабли реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳамда идоралар (боғча, мактаб, шифохона ва ҳоказо)га ишга кириши тақиқланади.
Хабарга кўра, қонун лойиҳаси идоравий келишувдан ўтиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ