
Жаҳон
Австралиялик олимлар жамоаси америкалик бастакор Элвин Лусьенинг миясини «тирилтириш»га муваффақ бўлишди.
Гап шундаки, мутахассислар композиторнинг ҳужайраларидан электродларда мини-мияни (яъни, органоидни) ўстирган. Эндиликда у реал вақтда мусиқа «ёзмоқда».
Хабарда ёзилишича, органоид актив вақтида унинг электр сигналларини ўқий оладиган махсус қурилмага жойлаштирилади. Бу сигналлар компьютер томонидан қайта ишланади ва мусиқага айлантирилади.
Маълумот учун, 2021 йилда вафот этган Элвин Лусье экспериментал мусиқанинг кашшофи (кашфиётчиси) бўлган. У айнан мана шу тадқиқот учун мукаммал ҳамкор ҳисобланар эди. Бастакор 1965 йилда ўзининг асосий асари «Яккахон ижрочи учун мусиқа»да жонли овоз яратиш учун мия тўлқинларидан фойдаланган бўлиб, бу тарихда илк кузатилган композиторлик иши саналади.
Ижодкорнинг азалий мухлиси бўлган тадқиқотчилар 2018 йилдаёқ у билан мазкур «тикланиш» ғоясини муҳокама қила бошлаган эди. Бироқ бу 2 йил давомида ҳам амалга ошмади. 2020 йилга келиб эса Лусье Паркинсон касаллигидан азият чекка бошлади. Бу вақтда у 89 ёшда эди ва тадқиқотга розилик берди.
Биринчи унинг оқ қон ҳужайралари илдиз ҳужайраларига қайта дастурлаштирилди. Кейин ҳужайралар мия органоидларига, яъни инсон миясига тақлид қилувчи нейронлар кластерларига айлантирилди.
Бастакор 2021 йилда вафот этди. Унгача олимлар жамоаси у билан Zoom орқали боғланиб турди. Ўша пайтда ижодкорнинг соғлиги ёмонлашган бўлиб, шивирлаб гапирар, сўзлашиш учун ёрдамчига муҳтож эди.
Мутахассислардан бирининг сўзларига кўра, улар олим устида тадқиқот ўтказиш мобайнида биология соҳасида жуда катта тажрибани қўлга киритилган.
Жамоа қайта тикланган мия яратган асарни ҳаётга татбиқ этиш учун махсус технологиядан фойдаланган.
Эндиликда олимлар «ижод инсон танасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкинми?» деган саволни ўртага ташламоқда. Бироқ бунга жавоб бериш учун вақт керак.
«Дадам абадий ижод қилиш ҳақида ўйлар эди. У ўзини боқий ўйлашга тайёрлади. У шунчаки ўлиб кетган бўлиши мумкин эмас. Унинг мақсади амалга ошиши керак» дея фикр билдирган ижодкорнинг қизи.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ